• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 20:13

Ўзбек фильм ва сериалларига 17 та хорижий компания қизиқиш билдирди

Дубайда ўтказилган халқаро контент бозорида Ўзбекистон илк бор миллий стенд билан иштирок этди. Делегация 16 та мамлакатдан 37 та компания билан музокаралар ўтказиб, 356 та фильм ва сериални тақдим этди.

78
0
Контент маркази

10–11 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида тўққизинчи бор ташкил этилган Dubai International Content Market (DICM 2026) халқаро контент бозори бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг турли минтақаларидан дистрибьюторлар, стриминг платформалари, продюсерлар ва миллий павильонлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон илк бор ўз миллий стендини ташкил қилди. Контент маркази делегацияси 16 та мамлакатдан 37 та компания билан музокаралар ўтказиб, хорижий ҳамкорларга 356 та фильм ва сериални тақдим этди.

Музокаралар натижасида 17 та компания ўзбек кино ва сериалларини сотиб олишга қизиқиш билдирди. Учрашувларда БАА, Ҳиндистон, Озарбайжон, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Марокаш, Иордания ва бошқа мамлакатларнинг йирик медиа компаниялари қатнашди.

Шунингдек, ўзбек контентини хорижий телеканаллар, стриминг платформалари ва авиакомпаниялар орқали намойиш этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Хорижий ҳамкорлар 2027 йил 4–5 февраль кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Tashkent Content Market халқаро контент бозорига ҳам таклиф этилди.

78
0

Изоҳ