• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:07

Наманганда 12 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди

Янги Наманган туманида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ноқонуний ҳужра ташкил этиб, болаларга диний сабоқ бериб келган. У ҳар бир боладан бунинг учун ойига 100 доллардан пул олган.

64
0
видеодан кадр

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда ноқонуний диний таълим ташкил этиш ҳолатини аниқлади.

Маълум бўлишича, 1988 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида санитария-гигиена талабларига риоя қилмаган ҳолда ҳужра ташкил этган ва у ерда 12 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ бериб келган.

Болаларнинг бир нафари Самарқанд, уч нафари Наманган вилоятидан, қолган саккиз нафари эса Тожикистон Республикасидан бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари ота-оналарни фарзандлари кимдан ва қаерда таълим олаётганига бефарқ бўлмасликка чақирди.

64
0

Изоҳ