• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:35

Тошкентдаги Қорасув каналидан кичик Нил тимсоҳи топилди

15 ноябрь куни балиқчилар шаҳар сойларидан бирида ноодатий топилма — сувда кичик Нил тимсоҳи кўрингани ҳақида маълум қилишган.

89
0
uznews.uz

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги Экоҳудуд ва овчиликни ривожлантириш департаментига Тошкентдаги Қорасув каналида Нил тимсоҳи аниқлангани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ҳолат қўмита ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари ҳамкорлигида ўрганилди. 

Судралиб юрувчи жонивор хавфсиз тарзда тутиб олиниб, реабилитация қилиш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Шундан сўнг мутахассислар ҳудудни кўздан кечириб, яқин атрофда бошқа судралиб юрувчилар йўқлигига ишонч ҳосил қилишди.

Ҳозирда Нил тимсоҳи Ўзбекистон сув ҳавзасига қандай келиб қолгани ўрганилмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғи эслатиб ўтади: агар ноодатий муҳитда экзотик ҳайвонга дуч келсангиз, уни ўзингиз тутишга ёки ҳайдашга уринманг. Унга зарар етказманг, балки топилма ҳақида тегишли жойларга хабар беринг.

Ҳайвон қанчалик кичик ва безарар кўринмасин, унга мутахассислар ёрдами керак бўлиши мумкин.

89
0

Изоҳ