• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:04

Тошкентда Фарҳод кўчасида ҳаракатланиш вақти қисқартирилди

Кўчанинг 1,8 километрлик қисмидаги еттита светофорнинг ишлаш тартиби ўзгартирилди. Натижада тирбанд бўлмаган вақтда ушбу масофани босиб ўтиш учун 4 дақиқа етарли бўлади.

83
0
uznews.uz

Тошкент шаҳридаги Фарҳод кўчасида светофорларнинг ишлаш тартиби такомиллаштирилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ўзгаришлар Кичик ҳалқа йўлидан Катта Хирмонтепа кўчасигача бўлган 1,8 километрлик масофада амалга оширилган. Ушбу участкадаги еттита светофор объекти учун сутканинг турли вақтларига мўлжалланган янги ишлаш режалари ишлаб чиқилган.

Янги тартибга кўра, соат 07:00 дан 10:00 гача Кичик ҳалқа йўли томон ҳаракатга устуворлик берилади. Соат 10:00 дан эртаси куни 07:00 гача эса Катта Хирмонтепа кўчаси томон ҳаракат устувор бўлади.

Марказ маълумотларига кўра, ўзгаришлар натижасида тирбандлик кузатилмайдиган вақтда ушбу йўл қисмини босиб ўтиш вақти 6,5 дақиқадан 4 дақиқагача қисқарган.

Қайд этилишича, Тошкент кўчаларида ҳаракатланиш қулайлигини ошириш мақсадида светофор объектларини оптималлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

83
0

Изоҳ