• 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:55

Ўзбекистонда аномал даражадаги илиқ ҳаводан сўнг совуқ тушади: ҳарорат −7 даражагача пасаяди

Ҳафта давомида республика бўйлаб ёмғир, момақалдироқ ва кучли шамол кузатилади. Шимолий ҳудудларда тунги ҳарорат −7 даражагача пасайиши кутилмоқда.

92
0
uznews.uz

Кеча республика бўйича кундузги ҳаво ҳарорати 25–28 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 30–32 даража илиқни ташкил этди. Бу кўп йиллик меъёрдан 10–12 даража юқори бўлди.

Бугун республика ҳудудларида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Фақат Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 15–20 даража, шимолда 8–13 даража илиқ бўлади.

Эртага, 10 ноябрда, республика бўйлаб ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади. Шимолда эса кечаси 0–5, кундузи 5–10 даража илиқ кузатилади.

11 ноябрь куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади. Шимолда кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

12 ноябрь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

13 ноябрь куни эса айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида Бугун, 9 ноябрь куни, пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 18–20 даража илиқ бўлади.

10 ноябрь куни ҳам булутли об-ҳаво, ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Ҳарорат кечаси ва кундузи 12–14 даража илиқ бўлади.

11 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5–7, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.

12 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан эсади. Ҳарорат кечаси 1–3, кундузи 10–12 даража илиқ бўлади.

92
0

Изоҳ