• 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 23:27

Тошкентда блогернинг зўравонликка чақириқ акс этган видеоси юзасидан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда бошқа блогер ва хонанда Мубина Аббосхоновага нисбатан зўравонликка чақириқлар акс этган видеоролик кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

97
0
Кадры из видео

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Instagram тармоғида 600 мингга яқин обуначига эга Umr.Sham тахаллуси билан танилган блогер Мубина Аббосхонованинг феминистик йўналишдаги клипига норозилик билдириб, уни ҳамда ўз қарашларига қўшилмайдиган бошқа шахсларни ўлдиришга чақирган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, видеоролик муаллифининг шахси аниқланган. Ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, блогер ўз хатти-ҳаракатлари учун омма олдида узр сўраган.

«Ҳозир ички ишлар ходимлари менга қилган контентим ва видеоролигим учун қонуний чора кўрилишини тушунтиришди. Бу қилган ишимдан пушаймонман», — деган у.

ИИББнинг таъкидлашича, текширув якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ижтимоий тармоқларда қонунчиликка зид контент тайёрлаш ёки тарқатиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатган.

97
0

Изоҳ