• 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:55

«Газ заправка»лар фаолияти чекланиши мумкин

Ўзбекистонда совуқ кунлар яқинлашаётгани сабабли газ таъминотида айрим чекловлар жорий этилиши мумкин. Бунда аҳоли ва ижтимоий объектларни энергия ресурслари билан таъминлашга устуворлик берилади.

26
0
uznews.uz

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 9–11 ноябрь кунлари республика ҳудудларида ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Тунги ҳарорат шимолда −7 даражагача, бошқа ҳудудларнинг айрим жойларида −1…−2 даражагача пасайиши мумкин.

Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш чораларини кўрмоқда. Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда иситиш мавсумини бошлаш ишлари олиб борилмоқда.

Газ таъминотида хонадонлар, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектларга устуворлик берилади. Зарур ҳолларда мавсумий истеъмолчилар, жумладан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча чекланиши мумкин.

Чекловлар ҳокимликлар билан келишилган ва тасдиқланган графиклар асосида жорий этилади. Истеъмолчилар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Газ ёки электр таъминотида муаммолар юзага келса, қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

- 1104 — газ босими ва таъминоти;
- 104 — газ авария хизмати;
- 1154 — электр узилишлари ва тармоқ носозликлари.

Ноqонуний уланиш ёки энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида «Ўзэнергоинспекция»нинг +998 71 208-10-15 рақамига хабар бериш мумкин.

Шунингдек, аҳолига иситиш ва газ жиҳозлари, мўри ҳамда шамоллатиш йўлларининг созлигини текшириш, газ плитасида хона иситмаслик ва иситиш ускуналарини назоратсиз қолдирмаслик тавсия этилмоқда.

26
0

Изоҳ