• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:50

Тошкентда Қозоғистондан келган 17 нафар футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди

Қарағанди шаҳридан келган халқаро футбол фестивали иштирокчилари орасида заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Жабрланганларнинг аҳволи барқарор, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

233
0
uznews.uz

Қозоғистон Республикаси элчихонаси маълум қилишича, 1 ноябрь куни Dostlik Cup 2026 халқаро футбол фестивали иштирокчилари — болалар ва катталар заҳарлангани ҳақида маълумот келиб тушган.

Жами 19 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳозирда Тошкент шаҳридаги 5 сон юқумли касалликлар клиник шифохонасида 17 киши, жумладан, 11 нафар бола ва 6 нафар катта ёшли киши ётқизилган. Барча жабрланганларнинг аҳволи барқарор.

Элчихона маълумотига кўра, консул Сакен Пердебеков хабар келиб тушганидан сўнг зудлик билан касалхонага борган ва жабрланганларга консуллик ёрдамини кўрсатмоқда. Қозоғистон элчиси ҳам касалхонага ташриф буюриб, даволаш жараёни билан танишган ва жабрланганларнинг ота-оналари билан учрашган.

Тиббий ёрдам кўрсатиш жараёни Қозоғистон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарияти назоратида. Жабрланганларга ёрдам беришга Тошкент тиббиёт университети профессорлари, Санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари ва бошқа соҳа экспертлари жалб қилинган.

Турнир ташкилотчилари жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Вазият Қозоғистон Республикаси элчихонаси назоратида.

233
0

Изоҳ