• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:45

Мирзиёев ШҲТ доирасида хавфсизликни таъминлашда махсус хизматлар ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлади

Президент рақамли макондаги янги таҳдидларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. Самарқанддаги форумда 2026 йилда 49 мингдан ортиқ экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга интернет-ресурс аниқлангани маълум қилинди.

85
0
president.uz

6 ноябрь куни Самарқандда Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилотга аъзо давлатлар, кузатувчи ва шерик мамлакатларнинг махсус хизматлари вакиллари иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига йўллаган табригида ШҲТнинг халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги ролини таъкидлади. Давлат раҳбари геосиёсий кескинлик, қуролли можаролар ва рақамли макондаги янги таҳдидлар кучайиб бораётганини қайд этди.

«Ҳеч бир давлат чегара билмайдиган таҳдидларга якка ўзи тўлиқ қарши тура олмайди. Бу эса, табиий равишда, халқаро ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва биргаликда иш олиб боришнинг амалий механизмларига бўлган талабни кучайтиради», — дейилади президент табригида.

Давлат раҳбари террорчи ташкилотлар интернетдан радикал ғояларни тарқатиш, тарафдорларни жалб этиш ва маблағ тўплашда фойдаланаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, янги таҳдидларга қарши курашиш самарадорлиги махсус хизматларнинг яқин ҳамкорлигига боғлиқ.

xavfsizlik.uz

ДХХ раиси, генерал-полковник Баходир Қурбанов эса 2026 йилда экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга 49 мингдан зиёд интернет-ресурс аниқланганини маълум қилди. Бу 2025 йилги кўрсаткичдан 14 фоиз кўп.

У Ўзбекистоннинг 2026 йилги Глобал терроризм индексида 96-ўринни эгаллаб, минимал хавф тоифасига киритилганини ҳам қайд этди.

Мулоқотда рақамли муҳитдаги таҳдидларни аниқлаш, сунъий интеллектдан террорчилик мақсадларида фойдаланишнинг олдини олиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

85
0

Изоҳ