Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун, 6 ноябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларда, шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари, 7–8 ноябрь кунлари мамлакатнинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
6–8 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати асосан 14–17 даража илиқни ташкил этади. Кундузи ҳарорат 25–27 даражагача, жанубий ҳудудларда эса 30 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 6 ва 8 ноябрь кунлари айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳам айрим жойларда ёмғир ёғади. 6 ноябрь куни баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 6 ноябрь куни кечқурун ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 7–8 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 13–15 даража, кундузи 24–27 даража илиқ бўлади.
Изоҳ