Тошкент халқаро аэропортидаги «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси чегара божхона пости ходимлари томонидан бир нечта қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, халқаро рейслар орқали мамлакатга келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий кўриги давомида божхона назоратида декларация қилинмаган, умумий оғирлиги қарийб 691 грамм бўлган олтин заргарлик буюмлари топилган.
Дастлабки баҳолашларга кўра, аниқланган тақинчоқларнинг умумий қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмдан ошади.
Ҳозирда барча аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Изоҳ