Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса Чилонзор-23 даҳасидаги кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида юз берган.
Чақнаш оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига қисман зарар етган. Шунингдек, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Айни пайтда чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ