• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 14:00

Tenge Travel: навбатдаги чиптангиз энди Tenge24 иловасида

Tenge Bank Tenge24 мобиль иловаси имкониятларини кенгайтирмоқда – энди Ўзбекистон бўйлаб темирйўл чипталарини бевосита илова орқали харид қилиш мумкин. Акция доирасида эса биринчи чиптага 25% чегирма тақдим этилади.

171
0
uznews.uz

Tenge Bank Tenge24 мобиль иловасининг функционал имкониятларини кенгайтиришда давом этмоқда ва янги Tenge Travel йўналишини ишга туширмоқда.

Эндиликда банк мижозлари Ўзбекистон ичидаги йўналишлар бўйича темирйўл чипталарини бошқа платформаларга ва қўшимча хизматларда рўйхатдан ўтмасдан, тўғридан-тўғри Tenge24 иловасида танлашлари ва харид қилишлари мумкин.

Tenge Travel нинг ишга туширилиши Tenge24 ни мижозлар эҳтиёжларига йўналтирилган, молиявий маҳсулотлар ва кундалик хизматларни бирлаштирувчи ягона рақамли муҳит сифатида ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

Банк ҳам, чипта ҳам телефонингизда

Бугун банк иловасидан фақат пул ўтказмалари, тўловлар ва ҳисобварақларни бошқариш эмас, балки бундан ҳам кенгроқ имкониятлар кутилмоқда.

Дам олиш кунлари Самарқандга саёҳат қилиш, Бухорода бир неча кун ўтказиш, бошқа шаҳардаги иш учрашувига бориш ёки яқинлар билан узоқ кутилган дийдорлашув — энди буларнинг барчаси Tenge24 дан бошланиши мумкин.

Йўналишни танлаш. Поездни топиш. Вагон ва ўринни белгилаш. Тўловни амалга ошириш. Электрон чиптани олиш.

Барчаси битта иловада

Tenge Bank учун бу шунчаки янги функция эмас. Бу мижозларнинг кундалик вазифаларини тезроқ, осонроқ ва ягона рақамли маконда ҳал қилиш имкониятини яратиш йўлидаги яна бир қадамдир.

«Биз Tenge24 ни мижозларимизнинг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб изчил ривожлантирмоқдамиз. Биз учун илова нафақат молиявий операцияларни амалга оширишнинг қулай воситаси, балки инсон кундалик ҳаётидаги тобора кўпроқ вазифаларни ҳал қила оладиган рақамли макон бўлиши муҳим. Tenge Travel ушбу ёндашувнинг мантиқий давомидир. Биз темирйўл чипталаридан бошлаяпмиз, келгусида эса бу йўналиш ривожланиб, янги хизматлар билан бойитилади», – деди Tenge Bank бошқаруви раиси Бейбит Фалеев.

Tenge Travel: саёҳатгача бир неча қадам

Чипта харид қилиш жараёни мижозлар учун имкон қадар содда ва қулай тарзда ташкил этилган.

Бунинг учун қуйидаги амалларни бажариш кифоя:

1. Tenge24 мобиль иловасини очинг.
2. Tenge Travel бўлимига ўтинг.
3. Йўналиш ва сафар санасини танланг.
4. Поезд, вагон ва ўринни белгиланг.
5. Йўловчи маълумотларини киритинг.
6. Чипта нархи ва харид шартларини текширинг.
7. Тўловни амалга оширинг ва электрон чиптани олинг.

Иловалар ўртасида ортиқча ўтишларга ҳожат йўқ. Йўналишни излашдан тортиб, чиптани олишгача бўлган барча асосий жараёнлар Tenge24 ичида амалга оширилади.

Фойдаланувчи учун содда кўринган ушбу жараён ортида маҳсулот ва технология жамоаларининг катта ҳамкорликдаги меҳнати, саёҳат хизматлари инфратузилмаси билан интеграция ҳамда мижознинг ҳар бир босқичдаги тажрибасини пухта ишлаб чиқиш ишлари турибди.

Лойиҳанинг технологик ҳамкори — ioka travel.

Биринчи саёҳатга 25% чегирма

Tenge Travel ишга туширилиши муносабати билан Банк «Tenge Travel: биринчи саёҳатга чегирма» акциясини ўтказмоқда.

2026 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача Tenge Bank мижозлари Tenge Travel орқали биринчи темирйўл чиптасини унинг қийматидан 25% чегирма билан, бироқ кўпи билан 100 000 сўм чегирма асосида харид қилишлари мумкин. Чегирма автоматик равишда ҳисобланади ва тўлов тасдиқланишидан олдин кўрсатилади.

Масалан, чипта нархи 200 000 сўм бўлса, чегирма 50 000 сўмни ташкил этади ва мижоз 150 000 сўм тўлайди. Агар чипта 500 000 сўм турса, максимал 100 000 сўмлик чегирма қўлланилади ва якуний тўлов суммаси 400 000 сўмни ташкил этади.

Таклифдан фойдаланиш учун Tenge Travel орқали биринчи темирйўл чиптасини харид қилиш ва унинг тўловини «Tenge Bank» АТБ томонидан чиқарилган банк картаси билан амалга ошириш лозим.

Агар мижозда ҳали Tenge Bank картаси бўлмаса, у Банкнинг виртуал картасини расмийлаштириб, чипта хариди учун ундан фойдаланиши мумкин. Tenge Travel билан илк саёҳат нафақат осонроқ, балки янада манфаатлироқ бўлади.

Tenge24 — банк иловасидан ҳам кўпроқ имкониятлар

Tenge Bank Tenge24 иловасида мижозлар учун мавжуд имкониятларни изчил кенгайтириб бормоқда. Молиявий операциялар, тўловлар, банк маҳсулотлари ва кундалик ҳаёт учун зарур хизматлар босқичма-босқич ягона рақамли муҳитда бирлаштирилмоқда.

Бунда асосий устувор йўналиш ўзгармайди — фойдаланувчи қулайлиги. Камроқ ортиқча ҳаракат. Хизматлар ўртасида камроқ ўтиш. Битта иловада кўпроқ имконият.

«Биз учун функциялар сонининг кўплиги ўз-ўзича мақсад эмас. Муҳими, ҳар бир янги имконият мижознинг ҳаётини ҳақиқатда енгиллаштириши керак. Агар кундалик вазифани битта иловада тезроқ ва қулайроқ ҳал қилиш мумкин бўлса, демак, рақамли хизмат чинакам қиймат яратмоқда. Биз Tenge24 ни айнан шу тамойил асосида ривожлантирмоқдамиз ва Tenge Travel имкониятларини ҳам кенгайтиришда давом этамиз», – таъкидлади Tenge Bank бошқаруви раиси Бейбит Фалеев.

Темирйўл чипталари янги Tenge Travel йўналишини ривожлантиришдаги дастлабки қадам бўлди. Келгусида хизмат кенгайиб, мижозларга Tenge24 орқали сафар ва саёҳатларни режалаштириш учун янги имкониятларни тақдим этади.

Яқинроқ бўлиш учун кўпроқ сабаблар

Ҳар бир саёҳатнинг ўз ҳикояси бор: янги шаҳарни кашф этиш, дам олиш кунлари муҳитни ўзгартириш, иш учрашувига бориш ёки шунчаки соғинган инсонлар билан дийдорлашиш. Банк ана шундай унутилмас лаҳзаларга элтувчи йўл янада осон бошланишини истайди.

Tenge24 ни очинг, йўналишни танланг ва Tenge Travel орқали биринчи темирйўл чиптангизни харид қилинг. Банк эса хизмат имкониятларини кенгайтиришда давом этади. Tenge Bank янгиликларини кузатиб боринг — олдинда саёҳатлар учун янги йўналишлар ва имкониятлар кутмоқда.

Tenge Travel. Саёҳатлар янада яқин. Биринчи сафар эса янада манфаатли.

Акциянинг асосий шартлари

Чегирма акция амал қиладиган даврда Tenge Travel орқали муваффақиятли харид қилинган ва «Tenge Bank» АТБ картаси билан тўланган биринчи темирйўл чиптаси учун ҳар бир мижозга бир марта тақдим этилади.

Акцияда иштирок этиш ҳуқуқи мижознинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) асосида аниқланади. Бошқа карта, телефон рақами, қурилма ёки аккаунтдан фойдаланиш чегирмани такроран олиш ҳуқуқини бермайди.

Биринчи чипта муваффақиятли харид қилингандан сўнг чегирмадан фойдаланиш ҳуқуқи ишлатилган ҳисобланади. Кейинчалик чипта қайтарилган тақдирда ҳам ушбу ҳуқуқ қайта тикланмайди.

Акциянинг батафсил шартлари, чекловлари ва қоидалари Банкнинг расмий веб-сайтида мавжуд: tengebank.uz.

Tenge Bank – корпоратив ва хусусий мижозларга тўлиқ хизмат кўрсатувчи универсал банк. Банк Қозоғистоннинг тизимни шакллантирувчи молиявий институти ва Марказий Осиёдаги энг йирик молиявий гуруҳ бўлган Halyk Group нинг асосий қисми бўлган «Қозоғистон Халқ банки» АЖ (Halyk Bank) нинг шуъба корхонаси ҳисобланади.

E-mail: [email protected]
Сайт: tengebank.uz
Телефон: 1245
Facebook: fb.com/tengebank.uz
Instagram: @tengebankuz
Telegram: t.me/Tengebankuz

Реклама ҳуқуқи асосида

171
0

Изоҳ