• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:01

Тошкентда ер қазиш ишларига рухсатнома олишнинг электрон тизими ишга туширилди

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ер қазиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш, шунингдек, йўл ва ҳудудларни вақтинча ёпиш учун рухсатномани онлайн олиши мумкин.

78
0
Veoliya Tashkent / Архив фото

Бунинг учун order.tashkent.uz электрон тизими ишга туширилди.

Маълум қилинишича, режалаштирилмаган ва тартибсиз олиб борилган ер ишлари транспорт тирбандликлари, пиёдалар ҳаракатидаги ноқулайликлар, ер ости коммуникацияларининг шикастланиши ҳамда коммунал хизматлар фаолиятида узилишларга сабаб бўлиши мумкин.

Янги тизим орқали ер ишларини олдиндан режалаштириш, тегишли ташкилотлар билан келишиш ва уларни хавфсиз ташкил этиш имкони яратилади.

Шунингдек, умумфойдаланишдаги ҳудудларда тегишли рухсатномасиз қазиш, таъмирлаш ва ўзгартириш ишларини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

78
0

Изоҳ