• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:03

Ўзбекистонда уй-жой харидорлари маблағларини ҳимоя қилиш учун эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Урбанизация миллий қўмитаси қурилиш компаниялари фаолиятидаги муаммолар ва фуқаролар маблағлари қайтарилмаётгани юзасидан муносабат билдирди.

222
0
uznews.uz

Сўнгги вақтларда айрим қурилиш компаниялари томонидан уй-жойларни топшириш муддатлари бузилиши, харидорларга пуллар қайтарилмаслиги ва қурувчилар раҳбарларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиши жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси бундай ҳолатларда фуқаролар ваъда қилинган хонадонлардан ҳам, киритган маблағларидан ҳам маҳрум бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.

Муаммонинг олдини олиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан эскроу ҳисобварақлари тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Мазкур механизмга кўра, харидорлар маблағлари махсус банк ҳисобварақларида сақланади ва қурувчига фақат белгиланган шартлар бажарилганидан кейин ўтказилади. Бу фирибгарлик ва маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш хавфини камайтириши кутилмоқда.

Шунингдек, эскроу тизими қурилиш жараёни узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади. Агар лойиҳани амалга оширишда жиддий муаммолар юзага келса ёки қурувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаса, бошқа қурилиш компаниясини жалб қилиш орқали ишларни якунлаш имконияти назарда тутилган.

Қўмита эскроу тизимини имкон қадар тезроқ жорий этиш фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш ва қурилаётган уй-жойлар бозорига бўлган ишончни тиклаш учун зарур қадам эканини билдирди.

222
0

Изоҳ