Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Учқўрғон» чегара-божхона постида «КамАЗ» юк машинаси ва унга уланган «Самро» русумли ярим тиркама текширилди.
Текширув давомида ярим тиркаманинг пол қисми остига яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 турдаги 301 минг 462 дона пиротехника буюми аниқланди. Шунингдек, 700 дона «Стекловидное тело» номли тиббиёт воситаси ҳам топилди.
Баҳолаш ҳисоботига кўра, пиротехника буюмларининг умумий қиймати 817 млн 716 минг сўмни, тиббиёт воситалариники эса 2 млн 128 минг сўмни ташкил этган.
Ҳолат юзасидан юк машинаси ҳайдовчиси — Фарғона вилояти Қувасой туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 250¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ