Ўзгидромет маълумотларига кўра, душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузги ҳаво ҳарорати +20…+23 даража бўлиши кутилмоқда.
4 ноябрь куни Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида, кечга бориб эса республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади. Шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
5 ноябрь куни фақат республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида тунги ва эрталабки вақтларда айрим жойларда ёмғир ёғиши давом этади.
6 ноябрь куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари +7…+12, кундуз кунлари эса 4–5 ноябрь кунлари +18…+23, 6 ноябрь куни +23…+25, жанубий ҳудудларда эса +27 даражагача бўлади.
Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.
Изоҳ