• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:53

Қаршида 1,4 минг гектар ерни сув билан таъминлаш учун канал бетонланади

Канал бўйлаб 25 минг нафар аҳоли фойдаланиши учун кечаю кундуз ишлайдиган дам олиш ҳудудлари ва пиёдалар йўлаклари ташкил этилади. Қурилиш ишлари яқин вақтларда бошланиши режалаштирилган.

45
0
t.me/SShMirziyoyeva

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишди.

Ташриф доирасида аҳолини сув билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Маълум қилинишича, яқин вақтларда Қарши шаҳрида Чап тармоқ канали бетонланади, шунингдек, унинг қирғоқлари ободонлаштирилади.

Лойиҳа натижасида 1,4 минг гектар ерни сув билан таъминлаш имконияти яратилади. Шунингдек, аввал ўз уйида сув таъминотидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган айрим аҳоли хонадонларига ҳам сув етказиб берилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, канал бўйлаб яқин атрофдаги тўртта маҳаллада яшовчи 25 минг нафар аҳоли учун кечаю кундуз фаолият юритадиган дам олиш ҳудудлари ва пиёдалар йўлаклари барпо этилади.

Саида Мирзиёева амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаси аҳоли ҳаётида кундалик ўзгаришлар орқали сезилиши кераклигини таъкидлади.

45
0

Изоҳ