• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:57

Экстремизм учун судланганларга журналист ва психолог бўлиб ишлаш тақиқланди

Чекловлар маърифий фаолият билан шуғулланиш, оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ва оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсатнома олишга ҳам тааллуқли.

75
0
uznews.uz

Экстремистик йўналишдаги жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахслар энди маърифий ва журналистик фаолият билан шуғулланиши, психологик ёрдам кўрсатиши, шунингдек, оммавий ахборот воситаларини таъсис этиши мумкин эмас. Уларга оммавий тадбирлар ўтказиш учун ҳам рухсатнома берилмайди.

Бу айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.

Ушбу чекловлар шахснинг экстремистик йўналишдаги жинояти учун судланганлиги белгиланган тартибда тугаллангунга ёки олиб ташлангунга қадар амал қилади.

Бундан ташқари, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, қасддан содир этилган жиноят учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахсларга ҳам психологик ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

Шу билан бирга, экстремистик йўналишдаги жиноятлар учун айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ижтимоий мослаштириш чоралари ҳам белгиланган.

Улар бундай фуқароларни жамиятда тўлақонли ҳаётга қайтаришга қаратилган бўлиб, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда ишга жойлашишга кўмаклашишни ўз ичига олади.

Ижтимоий мослаштириш чоралари жазони ўташ даврида ҳам, жазо муддати тугаганидан кейин ҳам амалга оширилади.

Жазони ўташ даврида маҳкумларнинг экстремистик қарашлардан воз кечишига қаратилган индивидуал ижтимоий-психологик дастурлар қўлланилади.

Озодликка чиққандан кейин эса индивидуал дастур асосида ижтимоий мослаштириш ишлари реабилитация ва ижтимоий мослаштириш марказлари томонидан амалга оширилади. Унинг давомийлиги бир йилдан ошмаслиги керак.

75
0

Изоҳ