• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Кеча, 21:00

Uzum Avto тўртта автомобилни 300 миллион сўмдан сотиб олади

2026 йил 1 ноябрдан 11 декабрга қадар Uzum Avto «300 миллион сўмлик автомобиль» акциясини ўтказади. Сервис автомобиль эгаларидан тўртта пробегли автомобилнинг ҳар бирини 300 миллион сўмдан — уларнинг бозор бўйича қиймати ва эълонда кўрсатилган нархидан қатъи назар сотиб олади. Акцияда иштирок этиш учун 6 декабрга қадар эълон жойлаштириш керак.

143
0
uznews.uz

Ғолиблар қандай аниқланади?

• Ҳар душанба куни тизим тасодифий тарзда 10 та эълонни танлаб олади ва уларнинг акция шартларига мувофиқлигини текширади (автомобиль техник жиҳатдан соз ва ҳаракатланишга яроқли бўлиши, камида бир ой аввал амалдаги эгаси номига расмийлаштирилган бўлиши, шунингдек, жарималар ва тақиқларга эга бўлмаслиги керак).

• Пайшанба куни соат 16:00 га қадар 1 дан 10 гача рақамланган эълонлар рўйхати акция саҳифасида ва Uzum Avto нинг Instagram саҳифасида эълон қилинади.

• Жума куни ғолиб Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг расмий курси асосида аниқланади: вергулдан олдинги охирги рақам эълон рақамига мос келади, 0 рақами эса 10-рақамли эълонни билдиради. Валюта курсини Марказий банк белгилайди, шунинг учун натижага таъсир қилиш мумкин эмас.

Акцияда ўзининг юрилган енгил автомобилини сотадиган Ўзбекистоннинг вояга етган фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Дилерлар, автосалонлар ва олиб-сотарлар иштирок этишга қўйилмайди. Эълондаги автомобиль нархи 300 млн сўмдан ошмаслиги керак.

Натижалар соат 18:00 га қадар Uzum Avto нинг Instagram-саҳифасида эълон қилинади. Барча рўйхатлар ва ҳар ҳафталик натижалар билан ҳам шу ерда танишиш мумкин. Ғолиблар 20 ва 27 ноябрь, 4 ва 11 декабрь кунлари аниқланади. Ҳар ҳафталик рўйхатларга киритилган барча иштирокчилар Uzum Market да харид қилиш учун 1 миллион сўмлик промокодга эга бўлади.

Акция қоидалари ҳақида батафсил маълумот олиш ва унда иштирок этиш учун ҳаволага ўтинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

143
0

Изоҳ