Янги тартибга кўра, истеъмолчи ичимлик ва оқова сув хизматлари учун қарздорлигини белгиланган муддатда бартараф этмаса, уни ундириш масаласи қарз миқдорига қараб ҳал қилинади.
Хусусан, қарздорлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлса, у нотариус орқали, ушбу миқдордан ортиқ бўлса, суд тартибида ундирилади.
Шундан сўнг ижро ҳужжати расмийлаштирилиб, Мажбурий ижро бюросига юборилади. Агар ижро ҳужжати бўйича ҳам белгиланган мажбурият бажарилмаса, қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчининг электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имконияти чекланади.
Таъкидланишича, сув хизматлари бўйича қарздорлик юзага келиши биланоқ электр энергияси учун тўлов қабул қилиш чекланмайди. Истеъмолчига қарзни бартараф этиш учун етарли вақт берилади. Электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имконияти фақат қарздорлик белгиланган тартибда ундирилишига қарамай сақланиб қолган тақдирдагина чекланади.
Изоҳ