Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича жамоат транспорти фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, масъул идораларга 1 декабрга қадар мавжуд имкониятлар доирасида 20 та автобус йўналишида соат 21:00 дан 23:00 гача ҳаракатни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқиш топширилди.
Рўйхатдан темирйўл ва автобус вокзаллари, халқаро аэропорт, метро бекатлари ҳамда аҳоли зич яшайдиган мавзеларни боғловчи 15 та магистрал ва 5 та боғловчи йўналиш ўрин олган.
Улар қуйидагилар:
- №1 — Қорақамиш-2/4 мавзеси — «Мустақиллик майдони» метро бекати;
- №14 — ТТЗ автостанцияси — Шимолий вокзал;
- №18 — Ўрикзор бозори — «Чорсу» савдо маркази;
- №21 — Қорақамиш-2/4 мавзеси — «Чилонзор» метро бекати;
- №24 — Янги Чоштепа мавзеси — Тошкент вокзали;
- №28 — Ибн Сино-2 мавзеси — «Чорсу» бозори;
- №38 — Ўрикзор бозори — Дўстлик-2 мавзеси;
- №44 — Яшнобод деҳқон бозори — Юнусободнинг 19-мавзеси;
- №46 — «Беруний» метро бекати — Бинокор қўрғони;
- №51 — Юнусободнинг 6-мавзеси — «Чорсу» савдо маркази;
- №58 — Дўстлик-2 мавзеси — Тошкент вокзали;
- №67 — Халқаро аэропорт — Юнусободнинг 19-мавзеси;
- №72 — Жумабозор — «Амир Темур хиёбони» метро бекати;
- №85 — Қорақамиш-2/4 мавзеси — Тошкент вокзали;
- №93 — Қўйлиқ-1 мавзеси — Юнусободнинг 13-мавзеси;
- №98 — Чилонзор буюм бозори — «Электрокабель» заводи;
- №115 — Дўстлик-2 мавзеси — «Беруний» метро бекати;
- №118 — Ўрикзор бозори — Тошкент вокзали;
- №131 — Дўстлик-2 мавзеси — Қорақамиш-2/4 мавзеси;
- №147 — Чинни бозори — «Чорсу» савдо маркази.
Қарорда кечки ва тунги вақтда автобуслар ҳаракати оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган. Шунингдек, бундай қатновлар жадвалини барча бекатлар ва рақамли иловаларда эълон қилиш, унинг бажарилишини диспетчерлик хизмати орқали назорат қилиш топширилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, соат 21:00 дан кейин жамоат транспорти қатновлари кескин камаяди ёки бутунлай тўхтайди. Бу эса пойтахтда кечки ва тунги иқтисодий фаолликка тўсқинлик қилмоқда.
Изоҳ