Мусобақада жаҳоннинг тўрт нафар етакчи шахматчиси — Жавоҳир Синдаров, Хикару Накамура, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Прагнанандҳа иштирок этди.
Турнирнинг сўнгги куни олдидан ўзбекистонлик шахматчи пешқадамдан 2,5 очко ортда эди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсларда у вазиятни ўз фойдасига ўзгартира олди. Сўнгги олтита партияда Синдаров учта ғалабага эришди ва уч марта дуранг ўйнади.
Якуний натижаларга кўра, Жавоҳир Синдаров 20,5 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Рамешбабу Прагнанандҳа 19 очко билан иккинчи, Фабиано Каруана 16,5 очко билан учинчи, Хикару Накамура эса 12 очко билан тўртинчи бўлди.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг долларни ташкил этди. Синдаров қўшимча бонусларни ҳисобга олганда, ғалабаси учун 168 минг доллар ишлаб топди.
Изоҳ