• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:46

Тошкентда трансформатордаги қисқа туташув оқибатида икки киши куйиш жароҳатини олди — видео

Ҳодиса Миробод туманидаги Parkwood турар жой мажмуаси ҳудудида таъмирлаш ишлари вақтида содир бўлган. Икки нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

141
0
ижтимоий тармоқдан

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган Parkwood турар жой мажмуаси ҳудудида трансформатор ёнгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тарқалган видеоларда эркаклардан бирининг кийими ёнаётгани, атрофидаги одамлар эса оловни ўчиришга уринаётгани акс этган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса истеъмолчининг электр ускуналарига хизмат кўрсатувчи хусусий корхона ходимлари таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтда содир бўлган. Иш жараёнида фазалараро қисқа туташув юзага келган.

Оқибатда икки нафар ёш йигит турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Ҳозирда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari» МЧЖда аниқлик киритилишича, трансформатор пункти истеъмолчининг балансида бўлиб, компания, жумладан, Миробод туман электр таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган объектлар қаторига кирмайди.

Шунингдек, жабрланганлар туман электр таъминоти корхонаси ходимлари эмаслиги аниқланган.

Ҳокимлик вазият назоратда эканини таъкидлади. Ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилади ва ўрганиш натижаларига кўра, айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

141
0

Изоҳ