Қарорга кўра, маблағ клуб томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ сарфланиши керак.
Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д. Худойбергеновга «Тошкент Инвест» компанияси кузатув кенгашига 5 млрд сўмни клубга ўтказиш бўйича таклиф киритиш топширилган.
Шунингдек, «Тошкент Инвест» АЖга маблағни ажратиш чораларини кўриш, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш марказига эса ажратилган маблағлар ҳисобидан устав фондидаги улушни ошириш ҳамда маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳисобот тақдим этилади.
Ҳужжатда 5 млрд сўм маблағ ажратиш белгиланган бўлса-да, пулнинг айнан қайси харажатларга йўналтирилиши батафсил очиқланмаган.
Изоҳ