Бу чора 2030 йилгача темирйўл, ҳаво ва автомобиль транспортида ички йўловчи ташишни комплекс ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.
Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Муҳокама 11 ноябрга қадар давом этади.
Лойиҳага кўра, узоқ масофали поездларга электрон чипта харид қилган йўловчилар чиптада кўрсатилган жўнаш вақтидан 12 соат олдин ва манзилга етиб келганидан кейин 12 соат давомида тегишли ҳудуддаги шаҳар атрофи поездларидан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.
Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда 2027 йил 1 сентябрга қадар ушбу имтиёзни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиши ва жорий этиши таклиф этилган.
Бунинг учун тариф тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва темирйўл ташувчиларининг ахборот тизимларини мослаштириш режалаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ташаббус йўловчилар учун сафарларни қулайлаштириш ҳамда шаҳар атрофи ва узоқ масофали темирйўл қатновлари ўртасидаги боғлиқликни ривожлантиришга қаратилган.
Изоҳ