Давлат раҳбари Анқара шаҳрида «Туркий аср: тилда, фикрда ва амалда бирлик» мавзусида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Саммит доирасида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, туризм, экология ва таълим йўналишларидаги алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси, шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор қўшма қарорлар ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ