Давлат раҳбари Испания халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Испаниянинг Толедо вилоятида, Мадрид — Севилья юқори тезликдаги темирйўл линиясидаги Урда станцияси яқинида икки тезюрар поезд тўқнашган.
Кучли тўқнашув оқибатида поездлардан бирининг камида икки вагони релсдан чиқиб кетиб, баланд кўтарманинг ёнбағрига ағдарилган.
Ҳалокат натижасида камида 68 киши ҳалок бўлган, 170 дан ортиқ киши жароҳатланган. Жабрланганларнинг айримлари оғир аҳволда экани хабар қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага сигнализациянинг асосий тизимидаги техник носозлик ва инсон омили сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ