• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:37

Тошкентда Аэрогеодезия маркази биноси 213 млрд сўмдан ортиққа сотилди

E-auksion савдоларида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Республика аэрогеодезия маркази биноси Utkir Shop компаниясига 213,09 млрд сўмга сотилди. Бу бошланғич нархдан 35 фоизга юқори.

95
0
E-auksion

26 октябрь куни E-auksion платформасида Республика аэрогеодезия маркази биносини сотиш бўйича савдолар бўлиб ўтди.

Умумий фойдаланишдаги ер участкаси майдони 1,3 гектарни, ер участкасидаги улуш майдони эса 1,1 гектарни ташкил этади. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 9 975 квадрат метрга тенг.

Савдоларда иккита компания иштирок этди. Якунда Utkir Shop компанияси 213,09 млрд сўм таклиф қилиб, ғолиб бўлди.

Савдо шартларига кўра, объект сотилганидан кейин марказ бинодан бир йил давомида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ушбу муддат тугагач, объект харидорга топширилади.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Utkir Shop компанияси 2023 йилда Самарқанд вилоятида ташкил этилган.

Компания фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида мебель, маиший товарлар, скобя буюмлари ҳамда бошқа металл маҳсулотларини улгуржи сотиш кўрсатилган. Устав фонди 20 млн сўмни ташкил этган.

95
0

Изоҳ