• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 18:15

Тошкент метрополитенида поездлар оралиғидаги узоқ интерваллар бўйича шикоятларга муносабат билдирилди

«Тошкент метрополитени» АЖ маълумотига кўра, метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг кунлик сони 1,2 миллион кишидан ошган. Жорий йил бошидан буён метрополитен фойдаланиши учун 14 та янги замонавий поезд таркиби харид қилиниб, ишга туширилган.

57
0
uznews.uz

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда йўловчилар оқимининг кўплиги сабабли Тошкент метрополитенида айрим ноқулайликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Тошкент метрополитени» АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирда йўловчилар оқимини самарали бошқариш, улар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш, шунингдек, поездлар ҳаракати орасидаги интервалларни қисқартириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, 2026 йил давомида метрополитен учун 14 та замонавий поезд таркиби харид қилиниб, фойдаланишга топширилган. Уларнинг ишга туширилиши йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва поездлар ҳаракати орасидаги вақтни босқичма-босқич қисқартиришга хизмат қилади.

Метрополитен маъмурияти таъкидлашича, 2021 йилда метро хизматидан бир кунда ўртача 280–300 минг киши фойдаланган бўлса, 2026 йилга келиб бу кўрсаткич 1,2 миллион кишидан ошган. Бу метрополитен хизматларига бўлган талаб сезиларли даражада ортганини кўрсатади.

«Шу билан бирга, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчилар учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

Шунингдек, яқин кунларда матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган. Унда метрополитен фаолияти, йўловчилар оқимини бошқариш, поездлар ҳаракати орасидаги интерваллар ва соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилади.

Манба: «Тошкент метрополитени» АЖ.

57
0

Изоҳ