Бош прокуратура матбуот котиби Ҳayot Шамсутдинов UzNews.uz’га маълум қилишича, соат 18:12 да «112» рақами орқали келиб тушган хабар асосида Олмазор тумани «Иброҳим ота» МФЙ, Чуқурсой кўчасидаги хонадонда 2010 йил 17 августда туғилган М.Р.нинг вафот этгани аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг укаси уй эшиги қулфлангани сабабли балкон орқали хонадонга кирган ва опасини осилган ҳолатда кўрган. Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари қиз вафот этганини қайд этган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ