Аллабергенова Нилуфар Анваровна 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида пойтахтнинг Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
2023 йил октябрь ойида Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланган. Ушбу лавозимга тайинланишидан аввал туман прокурори бўлиб ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан у Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ