• 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:30

Ўзбекистонда 8 млн долларлик киберфирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Сирғдарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар давомида сохта колл-марказ ташкил этиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган ва уларни криптоактивлар орқали хорижга чиқарган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.

81
0
DXX

Тергов маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи, 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахс Миробод туманидаги нотурар бинодан ижарага жой олиб, сохта колл-марказ ташкил этган. Гуруҳ билан боғлиқ яна бир шахс эса ижарага олинган хонадонга ноқонуний GSM-шлюз қурилмасини ўрнатган.

1979 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс раҳбарлик қилган гуруҳ аъзолари орасида йирик банклардан бирининг бош офисидаги киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.

Жиноий гуруҳ аъзолари турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларнинг номига фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтган. Улар шу йўл билан жабрланувчиларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва номларига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Оқибатда жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион АҚШ доллари сохта масъулияти чекланган жамият орқали криптовалюта кўринишида хорижга чиқарилиб, легаллаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов давомида жиноий фаолиятга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган.

81
0

Изоҳ