Ҳодиса 2026 йил 9 октябрь куни соат тахминан 13:00 да Термиз тумани Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D166 Термиз шаҳри — Наму́на — Термиз халқаро аэропорти автомобиль йўлининг 11-километрида содир бўлган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, 2010 йилда туғилган, Термиз шаҳридаги 25-мактабнинг 10-синфида ўқийдиган ўқувчи онасига тегишли Cobalt автомобилини юқори тезликда бошқариб келиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш устунига урилган.
Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган ҳайдовчининг 2010 йилда туғилган синфдоши воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи эса оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига етказилган.
Ҳолат юзасидан Термиз тумани ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Масъуллардан бирининг таъкидлашича, автоҳалокатга учраган ўқувчи билан аввал ҳам бир неча бор профилактик ишлар олиб борилган, ота-онаси билан суҳбатлар ўтказилган. Бироқ амалга оширилган чораларга қарамай, ўқувчини номақбул хатти-ҳаракатлардан қайтаришнинг имкони бўлмаган.
Изоҳ