• 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:46

Ўзбекистон фуқароси Россия армияси сафида Украинадаги жангларда қатнашгани учун 3 йилга қамалди

Россияда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун 9 йилга қамалган ўзбекистонлик эркак Россия номидан Украинага қарши жангларда қатнашган.

317
0
uznews.uz / СИ

Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 2026 йил 23 сентябрдаги ҳукмига кўра, 1997 йилда туғилган Р.Б. 2021 йилда ишлаш мақсадида Россияга борган. 2022 йилда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятда айбланиб, Россия суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

У жазони Россиянинг Челябинск вилоятидаги колонияда ўтаётган вақтда, 2024 йил август ойида Россия Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм билан шартнома имзолаган. Суд материалларига кўра, Р.Б. жазодан муддатидан олдин озод бўлиш, Россия фуқаролигини олиш ва пул ишлаб топиш мақсадида ҳарбий хизматга кирган.

У 21 кунлик ҳарбий тайёргарликдан ўтгач, Россиянинг Украина билан чегарадош Курск вилоятидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган. 2024 йил декабрь ойида дрон ҳужуми оқибатида жароҳат олган. Экспертиза унинг танасида кўплаб металл парчалари ва жароҳатлардан қолган чандиқлар мавжудлигини тасдиқлаган.

Р.Б. ҳарбий ҳаракатларда ўз хоҳиши билан эмас, балки колония ходимлари ва Россия ҳарбийлари томонидан ўтказилган жисмоний ва руҳий босим оқибатида иштирок этганини билдирган. Унинг айтишича, дастлаб ҳарбий хизмат таклифини рад этган, аммо жазодан тезроқ озод бўлиш мақсадида шартномани имзолашга мажбур бўлган.

Бироқ суд унинг важларини рад этиб, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома унинг эрк-ихтиёри билан имзоланган, деган хулосага келган. Суд Р.Б.нинг моддий манфаатдорликни кўзлаб, Россия томонида жанговар ҳаракатларда қатнашганини инобатга олган.

Шу билан бирга, суд унинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан тўлиқ қамраб олинган деб ҳисоблаб, 154-1-моддаси 1-қисми бўйича қўйилган айбловни ортиқча деб топган ва чиқариб ташлаган.

Жазо тайинлашда судланувчининг айбига қисман иқрор бўлгани, қилмишидан пушаймонлиги, жароҳатлари тўлиқ битмагани, оилавий ва моддий аҳволи оғирлиги ҳамда Ўзбекистонга қайтгач, воқеаларни батафсил баён қилганини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида ҳисобга олган. Шу асосда Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, унга 3 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

317
0

Изоҳ