• 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:49

Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун жарима ва маъмурий қамоқ муддати оширилди

Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий қамоқ муддати 5 суткадан 10 суткагача оширилди.

54
0
uznews.uz

Янги тартибга кўра, шахсга нисбатан бир марта қўпол ёки такроран содир этилган, унинг хоҳиш-иродасига зид бўлган ва шаъни ҳамда қадр-қимматини камситадиган жинсий хусусиятга эга ҳаракатлар учун 10 баравардан 15 бараваргача базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)да жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Бундай ҳаракатлар шахснинг ташқи кўриниши ёки гавда тузилишини жинсий мазмунда тавсифлаш, ишоралар қилиш, тегиниш ёки жинсий мойиллик хусусиятига эга таклифлар билдириш каби ҳолатларни қамраб олади.

Аввал ушбу ҳуқуқбузарлик учун 2 баравардан 5 бараваргача БҲМ миқдорида жарима ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Агар ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори 5–7 баравардан 15–20 бараваргача БҲМга оширилади. Бундай ҳолатда 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси муқобил жазо сифатида сақлаб қолинган.

Қонун билан белгиланган ўзгартишлар ҳақида Президент расмий сайтида маълумот берилган.

54
0

Изоҳ