Абдулхаков Абдулазиз Ахатович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик соҳаларида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2025 йилдан буён Тошкент шаҳридаги «UET Construction» МЧЖнинг ижтимоий объектлар қурилиши департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Темиров Лазизбек Пўлатович 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган. У 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2021 йилда эса мазкур университет магистратурасини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва давлат бошқаруви тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2024 йилдан буён Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ