Малайзия пойтахти илк дақиқаларданоқ ҳайратга сола олади. Бу ерда кўзни қамаштирувчи осмонўпар бинолар ўзига хос кварталлар ва ибодатхоналар билан ёнма-ён жойлашган, мегаполис шовқини ўрнини яшил боғларнинг сокинлиги эгаллайди, бир бурилиш ортида замонавий савдо маркази, бошқасида эса хушбўй кўча таомлари ва шаҳарнинг бутунлай ўзгача суръати кутиб олиши мумкин.
Куала-Лумпур айниқса шуниси билан жозибалики, бу ерда ҳар ким ўзига хос саёҳат режасини тузиши мумкин. Ҳайратланарли замонавий меъморчилик қуршовида кун ўтказиш, харидга чиқиш, малай, хитой ва ҳинд таомларини татиб кўриш, тропик боғларда шошилмасдан сайр қилиш ёки шунчаки Жануби-Шарқий Осиёнинг энг ёрқин мегаполисларидан бирининг ҳаётини кузатиш мумкин.
Агар саёҳатни давом эттиришни истасангиз, Куала-Лумпур Малайзиянинг бошқа йўналишларига бориш учун қулай туташув нуқтаси бўлиши мумкин. Интерлайн-келишув туфайли бутун йўналишни – масалан, Лангкавигача ёки Борнеонинг Малайзия қисмигача – ягона авиачипта билан расмийлаштириш ва багажни охирги манзилгача рўйхатдан ўтказиш мумкин. Ортиқча тўхташларсиз ва қайта рўйхатдан ўтишларсиз – фақат битта туташув ва Малайзияни ўзингиз учун кашф этиш учун янада кўпроқ имкониятлар.
Бундай саёҳатни режалаштириш янада қулайроқ бўлади. Октябрь ойининг охиридан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар сонини ҳафтасига тўрт мартагача оширади:
• Тошкентдан парвозлар чоршанба ва якшанба кунлари соат 23:05 да, пайшанба кунлари соат 17:50 да, шанба кунлари соат 07:40 да амалга оширилади.
• Куала-Лумпурдан қайтиш парвозлари душанба ва пайшанба кунлари соат 11:00 да, жума кунлари соат 05:50 да, шанба кунлари соат 19:40 да амалга оширилиши режалаштирилган.
Бундай жадвал кўпроқ эркинлик беради: тўлақонли таътил режалаштириш, бир неча кунлик таассуротларга бой саёҳат уюштириш ёки Жануби-Шарқий Осиёнинг бир нечта йўналишлари бўйлаб маршрут тузиш мумкин. Саёҳатга қадам қўйиш янада осонлашди: бир томонлама авиачипта нархи 3 235 000 сўмдан бошлаб, бориш ва қайтиш эса 6 357 000 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways мобиль иловасида, Uzbekistan Airways Sales филиалида, шунингдек, авиакомпаниянинг расмий агентларидан харид қилиш мумкин.
Фақат саналарни танлаш, чамадонни йиғиш ва тропиклар, янги таассуротлар ва ёрқин кашфиётлар сари йўл олиш қолди. Uzbekistan Airways эса уларга бориш йўли қулай бўлиши ва ҳар қандай само кенгликларида ўзингизни уйдагидек ҳис қилишингиз учун ғамхўрлик қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ