• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:31

Икки нафар ўзбекистонлик Ар-Риёд аэропортига ракета ҳужуми оқибатида жароҳатланди — видео

10 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортининг 3-терминалига баллистик ракета орқали ҳужум уюштирилиши оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олди.

249
0
Видеодан кадр

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, 1977 ва 1997 йилларда туғилган фуқароларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилиб, «Diriyah Hospital» шифохонасига олиб борилган. Тиббий кўрик ва зарур муолажалардан сўнг уларнинг ҳар иккиси шифохонадан жавоб берилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси жабрланмаган.

Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда вазиятни кузатиб бормоқда. Шунингдек, дипломатик ваколатхона фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ёрдамини кўрсатмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортига ҳусийлар томонидан амалга оширилган ҳужумни қатъий қоралади. Вазирлик ҳужум оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва тинч аҳоли вакиллари жароҳатланганини таъкидлади.

«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз, ушбу фожиали воқеа оқибатида жабрланганларга чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Жароҳат олганларнинг тезроқ ва тўлиқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади вазирлик баёнотида. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Саудия Арабистонининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини қатъий қўллаб-қувватлайди.

Вазирлик тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ нормаларининг жиддий бузилиши эканини қайд этиб, бундай ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

249
0

Изоҳ