• 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:12

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва никоҳни давлат рўйхатидан ўтказмасдан диний маросим ўтказганлик учун жарималар оширилди

Жарималар никоҳ ёшига етмаган шахслар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, никоҳни давлат рўйхатидан ўтказмасдан диний никоҳ маросимини ўтказиш ҳолатларига тааллуқли.

181
0
ИИ/Uznews.uz

Президент никоҳ ёши ёки никоҳ тузиш тартиби тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Эндиликда никоҳ ёшига етмаган шахс билан амалда никоҳ муносабатларига киришганлик учун 10 баравардан 15 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланади. Илгари жарима 5 баравардан 10 бараваргача БҲМни ташкил этган.

Никоҳ ёшига етмаган шахсни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан турмушга бериш ёки уйлантириш учун 20 баравардан 25 бараваргача БҲМ миқдорида жарима солинади. Илгари бу миқдор 7 баравардан 15 бараваргача БҲМ бўлган.

Қонунчиликда белгиланган тартибда никоҳи давлат рўйхатидан ўтказилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс иштирокида диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун 30 баравардан 50 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланди. Илгари жарима 15 баравардан 30 бараваргача БҲМни ташкил этган.

181
0

Изоҳ