• 11 899 сўм
    1.19
  • 13 298 сўм
    -37.94
  • 142 сўм
    1.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 899 сўм
    1.19
  • 13 298 сўм
    -37.94
  • 142 сўм
    1.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:51

“FIRST Global Challenge” мусобақасида жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

12 октябрь куни халқаро робототехника мусобақасида ғалаба қозонган ўзбекистонлик ёш муҳандислар тантанали кутиб олинди. Президент фармони билан терма жамоа аъзолари ва уларнинг мураббийи мукофотланди.

199
0
Ёшлар ишлари агентлиги

Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган «FIRST Global Challenge» халқаро робототехника мусобақасида дунёнинг 190 га яқин мамлакатидан келган ёшлар иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада рекорд натижа қайд этиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Фармонга мувофиқ, робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Зиёдулла Бўтахонов «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.

«Келажак бунёдкори» медали билан эса терма жамоа сардори Иброҳим Саломов, техник мураббий Абдуллох Абдужабборов, жамоа аъзолари ва менежерлари мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Шоҳрухбек Акбаров, Акбаршоҳ Қосимов, Аюбхон Мирҳамедов, Умарбек Пардаев, Шукрулло Содиқов, Маҳкамбек Тешабаев, Сафина Тешабоева, Жасурбек Тожиқўзиев, Баҳодир Урманов, Хондамир Урманов ва Ҳасанхон Юсупхўжаев ҳам бор.

199
0

Изоҳ