• 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 17:46

Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркордан 25 минг доллар талаб қилди

У мансабдор шахс тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган. У пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

101
0
uznews.uz

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент тумани ҳокими ўринбосари қўлга олинган.

Маълум қилинишича, у тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажмуасини ташкил этиш учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариб, олиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «г» банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

101
0

Изоҳ