• 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    49.81
  • 13 390 сўм
    61.7
  • 142 сўм
    -0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 08:52

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, савдо айланмасини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.

60
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Суҳбатда жорий йил август ойида Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар барча даражаларда самарали алоқалар йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.

Йил бошидан буён Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошган. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат ва туризм соҳаларидаги кооперация лойиҳалари фаол босқичга кирган.

Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув доирасида кенг кўламли тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар юзасидан фикр алмашиб, келгуси тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга раислиги муваффақиятли кечаётгани ҳамда ташкилотнинг еттинчи саммити юқори савияда ўтказилгани билан табриклади.

60
0

Изоҳ