• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:51

Самарқандда 7 400 долларлик қалбаки пулни сотган уч киши ушланди

Самарқанд шаҳрида 7 400 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки банкнотларни 44 млн сўмга сотган уч нафар шахс қўлга олинди. Маълум бўлишича, қалбаки купюралар Туркиядан олиб келинган.

70
0
ДХХ

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринган шахслар аниқланди.

Хусусан, Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган уч нафар фуқаро номинали 100 АҚШ доллари бўлган қалбаки банкнотлардан иборат жами 7 400 долларни шартли харидорга 44 млн сўмга сотган вақтда ушланган.

Аниқланишича, улардан икки нафари муқаддам судланган. Қалбаки банкнотлар Туркиядан олиб келинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқбузарликка алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

70
0

Изоҳ