• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:58

Одилхон Исмоилов 8 йиллик қамоқ жазосидан озод қилинди

Тошкентдаги масжидларнинг собиқ имом-хатиби ва «Райхон оилавий миллий таомлари» муассиси Одилхон Исмоиловга тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди, бироқ у 3 йиллик синов муддати билан шартли деб белгиланди. У суд залидан озод қилинди.

77
0
Архив фото

Наманган вилояти судлари маълумотига кўра, Одилхон Исмоиловга оид жиноят иши Наманган вилояти судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилди. Бугун, 12 октябрь куни апелляция судининг ажрими эълон қилинди.

Суд иш доирасида етказилган зарарнинг бир қисми нақд пул шаклида депозит ҳисобварағига топширилгани, шунингдек, судланган шахсга тегишли мол-мулкни банк талабига асосан банк балансига қабул қилиш белгилангани ва хатланган мол-мулкларни сотиш орқали зарарни қоплаш чоралари кўрилганини инобатга олди.

Шунингдек, моддий зарарни қоплаш учун фақат Одилхон Исмоилов ва унинг яқин қариндошларига тегишли мол-мулк йўналтирилгани ҳам эътиборга олинди.

Натижада унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди. Бироқ Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан жазо 3 йиллик синов муддати билан шартли деб белгиланди.

Шу тариқа, Одилхон Исмоилов суд залида қамоқдан озод қилинди.

77
0

Изоҳ