• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:31

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво 30 даражагача исийди

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. 13 октябрда ҳам баъзи вилоятларда ёғингарчилик сақланиб қолади, 14–16 октябрь кунлари эса республика бўйлаб ёмғир кутилмайди.

163
0
uznews.uz

Бугун, 12 октябрь куни ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати асосан 18–21 даража, шимолий ва жанубий ҳудудларда эса 23–26 даража бўлади.

13 октябрь куни Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида эса ёғингарчилик кечаси ва эрталаб сақланиб туради.

14–16 октябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 22–25 даража, жанубий ҳудудларда эса 27–30 даражагача кўтарилади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 12–13 октябрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир ва қор кузатилади. 12 октябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун, 12 октябрь куни кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 19–21 даража бўлади.
13–16 октябрь кунлари пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 12–15 даража, кундуз кунлари 22–25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

163
0

Изоҳ