• 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    48.49
  • 13 463 сўм
    72.3
  • 143 сўм
    0.84
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 14 октябр 10:15

Самарқанд нони товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди

«Samarqand noni» номи товар белгиси сифатида ҳуқуқий ҳимояга олинди. Аввалроқ Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилган эди.

228
0
uznews.uz

«Самарқанд нони» бренди товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2025 йил февраль ойида Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилган эди.

Қайд этилишича, ушбу рўйхатдан ўтказиш маҳсулотнинг ўзига хослигини тан олиш, миллий гастрономик меросни асраб-авайлаш ва унинг бозордаги нуфузини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, «Самарқанд нони» номининг географик кўрсаткич ва товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши миллий брендларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарлар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома 10 йил муддатга берилади.

228
0

Изоҳ