• 11 899 сўм
    1.19
  • 13 298 сўм
    -37.94
  • 142 сўм
    1.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 899 сўм
    1.19
  • 13 298 сўм
    -37.94
  • 142 сўм
    1.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:48

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

204
0
uznews.uz

Дониёр Юсупов Тошкент автомобиль йўллари институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини автомобиль йўллари ва иншоотлари қурилиши ҳамда автомобиль йўллари ва аэродромлар мутахассисликлари бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида у Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести, Республика йўл жамғармаси, автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси, Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Дониёр Юсупов Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

204
0

Изоҳ