• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 18:51

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти 14–15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг саммитида иштирок этади.

96
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14–15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида давлат раҳбари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида иштирок этади.

Озарбайжон раислигида ўтадиган форум кун тартибидан Осиё қитъасида ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, кенгашни институционал жиҳатдан ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш, рақамлаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади. Саммит иштирокчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

Саммит якунида Боку декларацияси ҳамда ташкилотнинг роли ва самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев саммит доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форум ҳисобланади. Айни пайтда ташкилот 28 та давлатни бирлаштирган бўлиб, улар ҳиссасига қитъа ҳудуди ва аҳолисининг қарийб 90 фоизи тўғри келади.

96
0

Изоҳ