• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:47

Марказий банк кредит қарзини ундиришда карталарда камида 680 минг сўм қолдиришни белгилади

Янги қоидаларга кўра, банклар мижознинг розилигисиз кредит қарзини ундириш учун унинг барча банк карталаридан маблағ ечиб олаётганда ҳисобварақларда камида 680 минг сўм қолдириши керак. Ўзгартишлар уч ойдан кейин кучга киради.

60
0
uznews.uz

Марказий банк тижорат банкларининг банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларига оид минимал талабларга ўзгартишлар киритди. Бу ҳақдаги ҳужжат Lex.uz сайтида эълон қилинган.

Янги тартибга мувофиқ, кредит ёки кафиллик бўйича қарздорликни мижознинг топшириғисиз унинг барча банк карталарига боғланган ҳисобварақлардан ундиришда банк ҳисобда энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида маблағ қолдириши шарт.

Ҳозирда Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўмни ташкил этади. Унинг ярми — 680 минг сўм.

Демак, янги қоида кучга киргач, белгиланган ҳолатларда кредит қарзини ундириш жараёнида мижознинг банк карталарида жами камида 680 минг сўм сақланиб қолиши керак.

Ўзгартишлар расман кучга кирганидан кейин амал қилади. Ҳужжатда белгиланишича, янги тартиб уч ойдан сўнг кучга киради.

60
0

Изоҳ